Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Президентни сайлаймиз -2016” мавзусида маънавият соати ўтказилди  16.11.2016 14:02

2016 йил 16 ноябрь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун  “Президентни сайлаймиз-2016” мавзусида маънавият соати ўтказилди. навр зал
НаврузТадбирни электрон ўқув зали мудири Н. Саломов олиб борди ва Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси 32-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда бевосита ва ўз вакиллари орқали қатнашиш ҳуқуқига эга эканликлари белгилаб қўйилганлиги, фуқаролар томонидан давлат ҳокимиятини шакл­лантиришнинг асосий йўлларидан бири сайловлар эканлигини таъкидлади.

Юртимизнинг олий вакиллик органи бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловларни ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ваколати Марказий сайлов комиссиясига берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ҳақида, сайлов муносабати билан мамлакатимизга ташриф буюрадиган хорижий кузатувчилар ҳақида маълумот берди.