Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Олтин куз”да “Қирмизи олма”  16.11.2016 09:15

 oltin_kuz_da_irmizi_olma       Фарғона шаҳридаги Театр-концерт саройида “Олтин куз” халқаро санъат фестивали доирасида Ўзбек Миллий академик драма театрининг “Қирмизи олма” спектакли намойиш этилмоқда.
        Драматург Эркин Хушвақтов асари асосида саҳналаштирилган ушбу спектаклда асосий ролларни Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова, актёр Собиржон Отажонов маҳорат билан ижро этмоқда. 
      – Театр инсон руҳиятига катта таъсир этиб, унинг дунёқарашини кенгайтиради, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова. – “Қирмизи олма” асарида кўтарилган мавзу долзарб бўлиб, комедик йўналишдаги характерлар ҳамоҳанглиги орқали томошабинларни оқкўнгилликка, ҳалол ва тўғрисўзликка ундайди. 

 

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА