Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбекистон байроғи - Мустақиллик тимсоли” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди.  18.11.2016 15:04

2016 йил 18 ноябрь куни маънавият ва маърифат секторида Ўзбекистон Республикасининг  Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбекистон байроғи - Мустақиллик тимсоли”  мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди. Тадбирда кутубхонанинг доимий китобхонлари, талаба ёшлар иштирок этди.

IMG_0375Давлат рамзлари – давлат мустақиллигининг шартли равишда белгиловчи ташқи белги, нишона ёки тимсоллардир. Юртимиз мустақилликка эришгач, халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу-интилишлари Ўзбекистон Республикасининг янги давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди.

АКМ етакчи кутубхоначиси О. Юнусова “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда қабул қилингани, қонунда байроғимизнинг шакл-шамойили, фойдаланиш йўл-йўриқлари аниқ кўрсатиб берилганини айтиб, бугун у Ўзбекистоннинг  хорижий давлатлардаги элчихоналари узра Ватанимиз ва халқимизнинг ёрқин тимсоли бўлиб балқиётгани, байроғимиздаги ҳар бир ранг ва белгида халқимизнинг асрий анъаналари, миллий қадриятларимиз акс этганлигини таъкидлади.
Алоқа коллежининг 2-курс ўқувчиси Солиҳахон Маматова Байроғимиз ҳақида ўз фикрларини билдириб, байроқ қадим-қадимдан Ватан озодлиги, миллат бирлиги ва ғалабаси тимсоли бўлиб келганлигини айтиб ўтди.