Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Тинчлик ва огоҳлик барқарорлик гарови” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  22.11.2016 16:24

2016 йил 22 ноябрь куни маънавият ва маърифат секторида ёш китобхонлар учун “Тинчлик ва огоҳлик барқарорлик гарови” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

свТадбирни сектор мудири Ф. Альмухаметова олиб борди ва Мустакиллик қанчалик муҳим ва зарур эканлиги, шу эркинлигимизни саклаш йўлида ҳар биримиз  курашмоғимиз кераклиги, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва халқаро шартномалари ҳақида сўз борар экан ҳозирги пайтда давлатимиз етакчи давлатлар қаторида эканлиги қувонарли эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида “Терроризм - замон муаммоси” мавзусида ҳужжатлисд1 фильм намойиш этилди.  Шундан сўнг йиғилганлар фильм таассуротлари, тинчлик, терроризм ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Модомики, жаҳонда жумладан, Марказий Осиёдаги халқларнинг мустақиллиги, эркинлиги, урф-одатлари ва бойликларига таҳдид соладиган ва ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган ғайри инсоний кучлар мавжуд экан, бугунги кунда вояга етаётган фарзандларимиз - ёшларни кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаверади. 

Тадбирда  фаол қатнашган Умидахон Жомирова, Баҳриддин Ҳакимов, Лочинбек Юсуповларга эсдалик совғалари топширилди.