Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Конституциямиз-миллий ғуруримиз” мавзусида Маънавият соати ўтказилди.  23.11.2016 13:28

2016 йил 23 ноябрь  куни Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ ходимлари учун  “Конституциямиз-миллий ғуруримиз” мавзусида Маънавият соати ўтказилди.

  Тадбирни АКМ директори Ш. Аслонов олиб борди. У ўз сўзида Конституция инсон ҳуқуқлари, эркинликларини мустаҳкамловчи, ижтимоий тузум, давлат тузилиши, ҳокимиятнинг марказий ва маҳаллий органларининг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилайдиган қонун ҳужжати эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
photo_2016-11-23_08-40-39

    Ахборот ва кутубхоначилик ҳужжатларини каталоглаштириш ва қайта ишлаш бўлими ходими Д. Мўминжонова Мамлакатимизда 1992 йилнинг 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – мустақил давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилаётганлигини таъкидлади. Конституция инсон ҳуқуқлари, эркинликларини мустаҳкамловчи, ижтимоий тузум, давлат тузилиши, ҳокимиятнинг марказий ва маҳаллий органларининг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилайдиган қонун ҳужжати эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.