Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Хобби сизнинг ҳаётингизни гўзал қилишига ишонасизми? “ мавзусида мунозара ўтказилди.  03.02.2017 14:06

Хобби2017 йил 1 февраль куни хорижий тиллардаги адабиётлар залида, корейс тилига қизиқувчилар клуби қатнашчилари иштирокида  “Хобби сизнинг ҳаётингизни гўзал қилишига ишонасизми? “ номли мунозара бўлиб ўтди.
Тадбирга йиғилганлар инсоннинг қизиқиши ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Қизиқишлар вақт ўтиши билан ўзгариши, инсон қизиқишлари туфайли орзуларини рўёбга чиқариши ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.  Каримов Хожиакбар футбол тўпларини йиғиши, Ҳакимов Бахриддин пластик қолдиқлардан турли ўйинчоқларни ясашни хуш кўриши ҳақида сўзлаб берди. Мулоқот қатнашчилари хобби инсон ҳаётини гўзал қилувчи қудратли куч эканлигини тасдиқладилар.