Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Алишер Навоий - маънавиятимиз сарчашмаси” номли адабий-мусиқали кеча ўтказилди.  07.02.2017 15:49

2017 йилнинг 7 февраль куни умумий ўқув  залида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий - маънавиятимиз сарчашмаси” номли адабий-мусиқали кеча ўтказилди.

Тадбирга “Хабар” газетаси мухбири Ҳафиза Саляхова, филология фанлари номзоди Набижон Солиев таклиф этилди. Тадбирда шунингдек, Фарғона санъат, педагогика ва маиший хизмат коллежлари ўқувчилари, “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали ва “Ўзбекистон почтаси” ходимлари иштирок этдилар.        

Тадбирни Ҳафиза Саляхова очиб, йиғилганларни Алишер Навоий таваллуди куни билан  табриклади ва ушбу сана  муносабати билан Республикамизда ўтказилаётган тадбирлар ҳақида,  буюк шоир, улуғ мутафаккир, бетакрор мисралар соҳиби адабий меросининг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

АКМ умумий ўқув зали ходими М. Эргашева шоирнинг ижодий йўли ҳақида маълумот берди.

Набижон Солиев тадбир қатнашчиларининг эътиборини мутафаккир шоирнинг ижтимоий фаолиятига, у яшаган муҳитга, бетакрор асарларига  қаратди. У қизиқарли суҳбати билан ўқувчиларнинг Навоий ижодига бўлган қизиқишларини янада оширди.

Фарғона санъат коллежи ўқувчилари томонидан Навоий шеърлари билан ижро этилган қўшиқлар, АКМ фойдаланувчилари О. Обидов ва Г. Ахмедова ўқиган ғазаллар, ўқув зали ходими ижросидаги “Тановор” рақси  кечага янада файз бағишлади.

Тадбир учун  “Барҳаёт шоир” номли китоб кўргазмаси ташкил этилиб, унда шоир асарларидан намуналар, асарларига ишланган миниатюралар, шоир ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

 

   навои 2 навои  навои4                        moxidil 2                                                                                          moxidil