Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“2017 йилда кутилаётган асосий ўзгаришлар ва янгиликлар” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.  09.02.2017 09:00

2017 йил 8 февраль  куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “2017 йилда кутилаётган ўзгаришлар ва янгиликлар” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.            

     Тадбирни ҳуқуқий ахборот сектори мудири  Р. Максудова олиб борди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг:

      2016 йил 5 октябрдаги 4848 - сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони;  

       2016 йил 28 октябрдаги 2646-сонли “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори,   

       2016 йил 21 октябрдаги 2639-сонли “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги  Қарори;   

      2016 йил 22 октябрдаги  4850 – сонли “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони;

      2016 йил 31 октябрдаги "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори; 

       2016 йил 2 декабрдаги  4861–сонли “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;

       2017 йил 2 февралдаги “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган аниқ вазифалар ҳақида маълумот берилди.