Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Чарльз Диккенс - жаҳон адабиёти намояндаси” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.  08.02.2017 17:10

2017 йил 8 февраль куни хорижий тиллардаги адабиётлар залида инглиз ёзувчиси Чарльз Диккенс таваллудининг 205 йиллигига бағишланган “Чарльз Диккенс - жахон адабиёти намояндаси” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

диккенсДиккенс  Чарльз (1812–1870) — машҳур инглиз ёзувчиси. Адабий фаолиятини 1833 йилда бошланган. Меҳнаткаш халқнинг оғир аҳволи Диккенс асарларининг бош мавзуси бўлган. Диккенс танқидий реализм услубининг асосчиларидан ҳисобланади.

Кўргазмага  ёзувчининг инглиз тилидаги “Пиквик клубининг ўлимидан кейинги ёзишмалари”, “Оливер Твистнинг саргузаштлари”, “Мартин Чезлвит”, “Машаққатли замон” асарлари ва ёзувчи ҳақидаги маълумотлар тавсия этилди.

Ҳажвий-сентиментал руҳда ёзилган “Пиквик клубининг ўлимидан кейинги ёзишмалари” (1837),“Оливер Твистнинг саргузаштлари”(1838), “Николас Никлби” (1839) романлари адибни дунёга машҳур қилди. 19-асрнинг 40—50-йиллари Диккенс ижоди гуллаган давр бўлди. “Мартин Чезлвит” (1844) романида Америка воқелигидаги салбий томонлар тасвирланган. “Домби ва ўғли” (1848) романида инсонлик қиёфасини йўқотган, манмансираган инглиз бойваччалари ҳажв тиғи остига олинган. Автобиографик шаклда ёзилган “Давид Копперфилд”(1850) романида эса ўша замоннинг ижтимоий зиддиятлари кўрсатилган.

Юқорида тилга олинган адабиётларни бизнинг кутубхонамиздан олиб мутолаа қилишингиз мумкин.