Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Янги келиб тушган матбуот нашрлари шарҳи” ўтказилди.  09.02.2017 09:01

2017 йил 9 февраль куни АКМнинг матбуот нашрлари ўқув залида янги матбуот нашрлари шарҳи ўтказилди.

Шарҳни ахборот-библиография бўлими бош кутубхоначиси Н.Турсунова олиб борди ва бугунги кунда матбуотдапериод обзор чоп этилаётган долзарб мавзулардаги мақоллар ҳақида қисқача маълумот берди.

“Маънавий ҳаёт” журналининг 2016 йил 4 сонида чоп этилган М. Бойхоновнинг “Қалбимда ўчмас из қолдирган кунлар” мақоласида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Қашқадарё вилоятида олиб борган ишларини фахр билан ёд олган.

 “Санъат” журналининг 2016 йил 4 сонида Э. Ртвеладзенинг “Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясидаги роли ва ўрни” мақоласида Шарқ мутафаккирлари ва олимларининг ўрта асрларда жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида баён қилинган.

“Ёшлик” журналида таниқли шоир ва ёзувчиларнинг, шунингдек  истеъдодли ёш шоирларнинг ижод намуналари мунтазам бериб борилади. Масалан, журналнинг 2016 йил 11 сонида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов,  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов ҳақида хотиралар берилган.