2017 йил 9 февраль куни АКМ абонемент сектори томонидан Фарғона тумани ижтимоий иқтисодиёт коллежида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган “Шеърият даҳосига эҳтиром” номли адабий кеча ўтказилди.
Тадбирга Фарғона давлат университети ўқитувчиси Муҳаммаджон Абдулҳамидов, Фарғона тумани маданият ва спорт ишлари бўлими мудири Ғ. Қурбонов таклиф этилди. Тадбирда шунингдек коллеж ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси К. Эсоналиева ва коллеж ўқувчилари иштирок этдилар.
Кечани АРМ раҳбари М. Қурбонова очиб, йиғилганларни бугунги байрам билан табриклади ва Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот берди.
Ғ. Қурбонов Мустақилликнинг ҳақиқий моҳиятини, унинг жамият тараққиётида тутган ўрни, халқимиз турмушидаги беқиёс аҳамияти, буюк мутафаккиримиз Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумот берди.
М. Абдулҳамидов буюк шоир яратган асарлари, яратган мўъжизалари ҳанузгача барчани лол қолдириб келаётгани, инсоннинг барча ички кечинмаларини, ҳис туйғуларини бундай ифодоловчи шоирлар жаҳон адабиётида кам учраши, Алишер Навоийнинг ўлмас асарларини ўқир эканмиз юртга муҳаббат, садоқат туйғулари юрагимизда қайта ва қайта жўш уриши ҳақида тўлқинланиб гапирди.
Тадбир учун абонемент сектори томонидан “Шеърият даҳосига эҳтиром” мавзусида кўргазма ташкил этилди ва кўргазмага тақдим этилган нашрлар шарҳи берилди.
Тадбир давомида коллеж ўқувчилари томонидан ижро этилган Навоий ғазаллари, асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари ва рақслар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.