Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Шарқнинг буюк шоири”  09.02.2017 13:46

2017 йил 9 февраль куни Эркин Воҳидов номидаги “Ёш ижодкорлар” клубининг буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий таваллудиининг 576 йиллиги муносабати билан  “Шарқнинг буюк шоири” мавзусидаги иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган тақдимотни О. Юнусова тақдим этди. Тақдимотда шоир ҳаётининг муҳим саҳифалари, ижодининг асосий жиҳатлари, қайси жанр ва  тилларда ижод қилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. О. Юнусова Алишер Навоий шоир бўлиш билан бирга ўз даврининг улуғ олими, мутафаккири бўлганлиги, унинг илмий тадқиқотлари ва изланишларининг катта қисми табиийки, тил ва адабиёт масалалари билан боғланганлигини таъкидлаб ўтди. 

Клуб қатнашчилари буюк шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида суҳбатлашар эканлар, бир неча юз йиллар олдин ёзилган бўлишига қарамай бугунги кунда ҳам ўзининг маънавий бойлигини, инсон ҳаётидаги қадрини йўқотмаган ҳикматли сўзлари ва афоризмларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Суҳбат ниҳоясида клубнинг барча қатнашчилари Алишер Навоий асарлари ҳозирга қадар замондошларимизнинг ақли ва қалбини илҳомлантириб келаётганини таъкидладилар.

IMG_1747  IMG_1760  IMG_1765