Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Алишер Навоий - давлат арбоби” мавзусида суҳбат.  09.02.2017 17:07

2017 йил 9 февраль куни ҳуқуқий ахборот секторида “Алишер Навоий - давлат арбоби” мавзусида суҳбат ўтказилди. Тадбирда Фарғона педагогика коллежи ўқитувчиси М. Нематова,  доимий китобхонлар, талаба-ёшларЦПИ иштирок этди.

Тадбирни Р. Максудова очиб, мамлакатимиз бўйлаб буюк шоир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг таваллуд куни кенг нишоналаётгани айтиб, шоирнинг қисқача ҳаёти ва ижоди билан таништирди.

М. Нематова Алишер Навоий яшаган замон, феодал урушлар давридаги муҳит ҳақида тўхталиб, халқнинг кечинмаларини,  Навоийнинг давлат арбоби сифатида муҳтожларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, солиқларни камайтириш йўлидаги курашларини тасвирлаб берди. Ёшларни ўқитиш, истеъдодли шахсга яқиндан ёрдам бериш, хазинадан пул ажратиб бериш учун хатлар тайёрлагани, буюк бобокалонимиз, ўзбек тилининг асосчиси, шеърият султони ҳақида Ўзбекистон Республикасининг  биринчи Президенти И. Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ҳам таъриф берганини маълум қилди.