Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир.  06.06.2017 16:20

   2017 йил 2 июнь куни Марғилон тарихи музейида Марғилон шаҳрининг 2010 йиллигига бағишланган “Қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Марғилон педагогика коллежининг жисмоний тарбия йўналиши ўқувчилари ва музей ходимлари иштирок этдилар.

   Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларда она юртни севиш ва ифтихор ҳиссини уйғотиш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш.

   Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ўлкашунослик сектори томонидан  “Улуғлар бешигин тебратган шаҳар” номли китоб кўргазмаси тайёрланди. Сектор мудири С.Юсупова кўргазмага тақдим этилган нашрларга шарҳ берди. Кўргазмада 18 номдаги Марғилон тарихи, зиёратгоҳлари, ҳунарманд ва санъаткорлари ҳақида китоблар, Марғилон шаҳрига бағишланган шеърий тўпламлар жой олди.

   Музей ходими С.Хаджаева тадбир қатнашчилари учун музей заллари бўйлаб экскурсия ўтказди. Экскурсия давомида антик ва ўрта асрлар даври, Иккинчи жаҳон уруши ва мустақиллик даврига оид экспонатлар билан таништирди ва Марғилон тарихи ҳақида сўзлаб берди.

    Тадбир иштирокчилари китоб кўргазмасига тақдим этилган нашрлар орқали Марғилон шаҳри ҳақидаги адабиётлар тўғрисида маълумотга эга бўлдилар ва ўтказилган экскурсиядан ўз она шаҳарларининг тарихи ҳақида билим олдилар.

    марг ск 1 марг ск маргилан