Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Рус шеъриятининг қуёши” мавзусида ахборот дақиқаси.  06.06.2017 16:25

2017 йил 6 июнь куни улуғ рус шоири А.С.Пушкин таваллудининг  218 йиллиги муносабати билан умумий ўқув зали секторида доимий фойдаланувчилар учун “Рус шеъриятининг қуёши” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди.пушкин

 Сектор ходими Н.Мадарипова китобхонларга Пушкиннинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида гапириб, АКМ   фондидаги Пушкин ижодига мансуб асарларни тавсия қилди.

Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда. Усмон Носир таржимасидаги “Боғчасарой фонтани” достони, Жамол Камол таржимасидаги “Моцарт ва Сальери” драматик достони, “Евгений Онегин” шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.