Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ниҳол” болалар оромгоҳига ташриф  01.07.2017 15:51

        2017 йил 30 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят  ахборот - кутубхона марказининг кўчма кутубхонаси Қувасой шаҳар Чек қишлоғида жойлашган “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳига ташриф буюрди. Кўчма кутубхонада болалар учун 200 дан ортиқ турли мавзудаги  ўзбек ва чет эллик муаллифлар томонидан яратилган  энциклопедия, эртаклар, ҳикоялардан иборат қизиқарли адабиётлар тавсия этилди. Болаларни китоблар билан яқиндан таништириш мақсадида “Улкан эстеъдод соҳиблари” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.  Кўргазмада  Анвар Обиджон, Худойберди Тўхтабоев, Пўлат Мўмин каби  таниқли болалар ёзувчиларининг кўплаб асарлари тақдим этилган.

                 IMG_20170630_173027     библиоб

        Ташриф дастурига асосан турли ёшдаги болалардан ташкил топган “Билимдон” ҳамда “Омад”  жамоалари ўртасида “Билимдонлар беллашуви” ўтказилди. Беллашувда болалар нафақат адабиёт соҳасидаги билимларини, шунингдек  санъатнинг қўшиқчилик ва театр соҳаларидаги билимларини моҳирона кўрсатиб беришди. Беллашув 5 турда, кўтаринки руҳда ўтди ва “Билимдон” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Фаол иштирок этган қатнашчиларга ахборот - кутубхона маркази томонидан совға тариқасида китоблар тақдим этилди.

  IMG_20170630_180949  IMG_20170630_173519 библобус