Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ахборот-кутубхона марказида бажарилиши” мавзусида маънавият соати.  05.07.2017 15:00

2017 йил 5 июль куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ахборот-кутубхона марказида бажарилиши” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Тадбирда  вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири М.Шакирова олиб борди ва Ўзбекистон миллий қонунчилик тизимидаги ҳужжатлардан бири “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилинганлиги, Сенат томонидан 13 ноябрда маъқулланганлиги ва Президент томонидан 3 декабрда имзоланганлиги, 4 декабрь куни ОАВда эълон қилиниб ва шу кундан кучга кирганлигини маълум қилди. Мазкур қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг қўшимча кафолатларини таъминлаб беришга қаратилганлиги ҳақида маълумот берди.

 Ушбу қонуннинг бажарилишига  АКМда катта эътибор қаратилаётганлиги, ахборот-кутубхона маркази сайтида “Кутубхоначидан сўранг” ҳамда АКМ директори қабулхонаси виртуал маълумот хизматлари жорий қилинганлиги, барча бўлим  ва секторларда фойдаланувчилар учун  “Таклиф ва мулоҳазалар” дафтарлари юритилиши айтиб ўтилди.