Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобни яқинлаштириб” – Тошлоқ тумани маҳалларида кўчма кутубхона очилди.  06.07.2017 12:13

2017 йил 5 июль куни хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари  томонидан Тошлоқ тумани “Садда” ва “Хотинқуми” маҳаллаларида кўчма кутубхона ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” ги фармойиши китобларни чоп этиш ишларини ривожлантиришга янги туртки берди, китоб ва китоб мутолаасини  тарғибот қилишда янги масалаларни кенгайтирди.перед ташл 1

Мутолаа  саводхонликни оширишда, фикрлаш доирасини кенгайтиришда, бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришда  асосий восита бўлиб ҳисобланиб келган.   Ҳар қандай кутубхона фаолиятининг асосий йўналиши эса китобни тарғиб қилиш ва мутолаага йўналтирилган.  Шунинг асосида Тошлоқ тумани “Садда” ва “Хотинқуми” маҳалла қўмиталарида кўчма кутубхона ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг фармойишида акс этганидек, чекка қишлоқлардаги аҳолини ҳам китоб билан таъминлаш кутубхоналарнинг зиммасидадир.  Ахмад Фарғоний номидаги вилоят АКМ хизмат кўрсатиш бўлими маҳалла қўмиталарида 200 дан ортиқ нашрлар, улардан 50 таси энг кўп сўраладиган китоблардан иборат кўчма кутубхонани  ташкиллашди. Китоблар орасида бадиий адабиётлар, энциклопедиялар, кичик ёшдаги китобхонлар учун эртаклар, ўсмирлар учун илмий-оммабоп нашрларни кўриш мумкин.  

Маҳалла қўмиталарида ташкил қилинган кўчма кутубхоналарга масъул ходимларга китобхонларга хизмат кўрсатиш бўйича маслаҳатлар берилди ва услубий ёрдам (китобхон формулярини тўлдириш, китобхонларни рўйхатга олиш, китобни қўлга бериш, шунингдек фондни сақлаш бўйича) кўрсатилди. “Садда” маҳалла қўмитаси ходими Ф.Ўринбоева ва “Хотинқуми” маҳалла қўмитаси ходими З. Юсуповалар китобларни тарғибот ва тақдим қилиш билан бирга, аҳолини қизиқтирган янги адабиётлар рўйхатини тузиш билан ҳам шуғулланишади. Аҳолининг талабига биноан кўчма кутубхона фонди доимий равишда янгиланиб борилади.