Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ўзбек удумлари” мавзусида давра суҳбати  18.07.2017 15:35

 2017 йил 18 июль куни умумий ўқув залида “Ўзбек удумлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирга Фарғона шаҳар бош отин ойиси Манзура опа Аҳмадалиева, шаҳар отин ойиси Санобар опа Сулаймонова таклиф этилди, шунингдек  доимий фойдаланувчилар иштирок этди.

         Суҳбат давомида Фарғона шаҳар бош отин ойиси М.Аҳмадалиева салом бериш одоби азалдан ўзбекларнинг асрий қадриятларидан бири эканлиги ва саломлашиш одоби бошқа ҳеч бир миллатда учрамаслигини гапирди. Ўзбек урф-одатлари ва маросимларида халқимизнинг миллий руҳияти, Ватанга садоқат, ёши катталарга ҳурмат, ота-онага, етимларга ва қарияларга ғамхўрлик, меҳмондўстлик каби хусусиятлар очиқ намойиш қилинишини айтиб ўтди.

           20170718_111045          очз2

 Инсон камоли муайян эътиқод, орзу-умидга таянган, ўз мавқеи ва ҳуқуқини англаган шахс эркинлигининг ривожи, унинг онгли ва эркин ижодий фаолияти билан узвий боғлиқдир.