Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ҳумо” болалар дам олиш масканига ташриф  24.07.2017 13:23

       2017 йил 21 июль куни АКМ кўчма кутубхонаси “Ҳумо” болалар дам олиш масканига ташриф буюрди.
Мана икки йилдирки АКМ хизмат кўрсатиш бўлими томонидан ёзги таътил кунларида дам олаётган ва соғлигини тиклаётган болалар учун кўчма кутубхона хизмати тақдим этиб келинмоқда.
      Кўчма кутубхона учун АКМнинг мавжуд жамғармасидан 200 дан ортиқ сара китоблар танланиб, ўқиш учун тавсия этилмоқда. Тавсия этилган адабиётлар ичида энциклопедиялар, бадиий адабиётлар, шеърий тўпламлар, эртаклар мавжуд. Бундан ташқари болаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини орттириш мақсадида қизиқарли викторина уюштирилди. 
      Викторина саволлари асосан эртак номлари ва асосий қаҳрамонлари асосида тузилган бўлиб, болакайлар ўз билимларини намойиш қилдилар.

                     хумо  хумо1  хумо2