Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Янги адабиётлар шарҳи  29.07.2017 16:04

Ўлкашуносликка оид адабиётларни тарғиб қилиш мақсадида 2017 йилнинг 29 июль куни АКМнинг ўлкашуносликкр1 секторида янги адабиётларга шарҳ берилди. Сектор китобхонлари фарғоналик шоирлар ва қалам соҳибларининг янги китоблари билан танишдилар.   

     Шарҳ берилган китоблар ичида фахрий журналист Омонжон Ҳошимовнинг фарғоналик фидойи инсонлар ҳақида битган “Кўнгил дафтари” номли китоби, таниқли шоира Малика Мирзонинг “Юлдузлар ҳаёли”, “Умрим ёғдулари”, “Умид манзаралари”, “Кўшкимдаги ой” шеърий тўпламлари, Фарғона Давлат университетининг доценти Олимжон Ғафуровнинг отаси – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Аҳмадали Ғафуровнинг ҳаёти ва илмий-педагогик фаолиятига бағишланган “Ибрат соҳиби” номли китоби, ФДУнинг доценти Қодирқул Рўзматзоданинг Шарқ мусулмон оламида шуҳрат қозонган имом Раббоний ҳаётига бағишланган “Имом Раббоний авлодлари” ва ФДУ доценти Тешабой Норматов ҳақида ёзган “Комиллик саодати” номли китоблари ўрин олган.