Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Олтин водий гавҳари” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.  06.12.2017 16:08

2017 йил 6 декабрь куни ўлкашунослик секторида Фарғона шаҳрининг 140 йиллигига бағишланган “Олтин водий гавҳари” номли тадбир ўтказилди. Тадбирда секторнинг фаол китобхонлари, талабалар, ўқувчилар қатнашдилар.DSC_0216

Сектор мудири С.Юсупова Фарғона водийсининг қадимги шаҳарлари ҳақида гапириб, бу шаҳарлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истаганлар ўлкашунослик секторига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди. 1876 йилда Қўқон хонлиги тугатилиб, Қўқон шаҳри Фарғона вилоятининг маркази ҳисобланганлиги, лекин шаҳарда тез-тез шамоллар бўлиб туриши, аҳолининг зичлиги ва бошқа сабаблар туфайли янги марказ бунёд этишга қарор қилинганлиги ва 1877 йилда Марғилон шаҳридан 10-12 чақирим узоқда Янги Марғилон (ҳозирги Фарғона) шаҳрининг қурилиши бошланганлиги ҳақида  сўзлаб берди.

Фарғона ўлкашунослик музейининг илмий ходими У.Аҳмедова тадбир учун тайёрланган “Фарғона: кеча ва бугун” тақдимотини намойиш этиб,  Фарғона шаҳри тарихи ва бу ерда қад кўтарган бинолар ҳақида батафсил сўзлаб берди. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар асосида қизиқарли бўлди.