Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Йилнинг энг яхши 10 китобхони форуми  07.12.2017 05:38

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан вилоятдаги бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликда “Йилнинг энг яхши 10 китобхони” форуми ўтказилади. Форумда қизиқарли тадбирлар, викториналар, таниқли ижодкорлар, санъаткорлар билан дилкаш суҳбатлар ва энг асосийси бизнинг китобхонларимиз учун кутилмаган янгиликлар режалаштирилган. Форумда ҳамкорларимиз, кутубхонамиз фойдаланувчилари иштирок этишади ва унда сиз ҳам қатнашишингиз мумкин. 

Қачон дейсизми? Жуда оз фурсат қолди. 

21 декабрь, соат 14-00 да. 

Биз билан боғланинг, жойларимиз чекланган! Мурожаат учун телефон 244-12-85, 244-17-93 ёки libfergana@gmail.com электрон манзилимизда,https://www.instagram.com/ferghana_libraryhttps://www.facebook.com/fargona.akm саҳифамизда муносабатингизни қолдиринг . Бизга сизнинг исм-фамилиянгиз ва иш жойингиз ёки мутахассислигингиз керак бўлади, холос. Сиз азиз китобхонларимизни кутиб қоламиз. Форумимиз Сиз билан янада файзли ўтишига ишонамиз!