Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Жюль Габриел Верннинг “Ўн беш ёшли капитан” асари муҳокама қилинди.  15.12.2017 09:42

2017 йил 15 декабрь  куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда Жюль Габриел Верннинг “Ўн беш ёшли капитан” асари муҳокама қилинди.

Жюль Верн – машҳур француз адиби. У Франциянинг Нант шаҳрида адвокат оиласида туғилган. Юрист ва иқтисодчи бўлиш орзусида юрган Верннинг Александр Дюма таъсирида адабиётга қизиқиши кучаяди. Дастлаб ижодини комедиядан бошлаган адиб, кейинчалик фантастик-саргузашт асарлар ёза бошлади. У ҳаёти давомида 66 та роман ёзган бўлиб, энг машҳурлари сирасига “Дунё бўйлаб 80 кун”, “Ер марказига саёҳат”, “Капитан Грант болалари” ва “Ўн беш ёшли капитан”  сингари асарлари киради.

АКМ ҳужжатларни каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлими кутубхоначиси М.Эргашева  “Ўн беш ёшли капитан” асарининг сюжетини гапириб берди.

Ёзувчининг  “Ўн беш ёшли капитан” асари 1878 йилда ёзилган. Ушбу саргузашт-романда  Жанубий Африкада кечган хунрезликлар, қуллар савдоси билан боғлиқ аянчли воқеалар, турли хавф-хатарларга қолган капитан Дик ва саёҳатчи дўстлари – хизматчиси Геркулес, миссис Уэлдон ва унинг кичик ўғли Жэк, хаёлпараст олим Бенедикт тоғанинг бошидан кечирганлари  тасвирланган.   

Асар юзасидан берилган саволларга М.Эргашева жавоб берди.