Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Нодар Думбадзенинг “Оқ байроқлар” асари муҳокама қилинди.  14.12.2017 09:48

Хорижий адабиётлар ўқув зали кутубхоначиси Х. Турсуналиева қатнашчиларга Нодар Думбадзенинг ҳаёти ва ижоди ҳамда “Оқ байроқлар” романининг қичқача мазмунини сўзлаб берди.
Нодар Думбадзе ХХ аср грузин адабиётининг йирик вакили. У ижодини кичик ҳикоялар ёзиш билан бошлаган. Унинг илк ҳикоялар тўплами “Қишлоқ болалари”(1958). Нодар Думбадзе грузин халқи ҳаётини, миллий характерини, руҳиятини ёрқин ва бетакрор тарзда гавдалантирган, умуминсоний муаммоларни кўтариб чиққан роман ва ҳикоялари билан китобхонлар қалбидан жой эгаллаган. Адиб замонавий мавзулардаги асарларида инсонларнинг бир - бирига муносабатидаги одамийлик, оқибат сингари фазилатларни улуғлайди.ввввввв

Унинг “Оқ байроқлар” романи бунга яққол мисол бўла олади. Ушбу асар Заза Накашидзе исмли, бир кишини ўлдирганликда ноҳақ айбланаётган йигитнинг қамоқхона ичидаги ҳаёти ва у билан бир камерада ётган шерикларининг ҳаёти хақида. Бу романда инсоннинг ҳаётдаги ўрни, ундан талаб этиладиган фидойилик, ҳалоллик, виждонлилик, адолатпарварлик ҳусусиятлари тўғрисида кенг мушоҳада юритилган.
Асар юзасидан берилган саволларга Х. Турсуналиева жавоб берди.