Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

АКМнинг маънавият ва маърифат секторида Ўзбек адабиётининг буюк асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган маънавият соати бўлиб ўтди.  07.02.2018 07:39

Тадбирни сектор мудираси Альмухамметова Феруза очиб берди ва 9 февраль куни буюк бобокалонимиз ўзбек адабиёти ва шеъриятининг асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланиши ҳақида сўзлаб берди. Мустақиллик йилларидан бошлаб шоирнинг асарларини батафсил ўрганиш ва асарларини нашр этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йигирма жилдлик шоирнинг тўла асарлари тўплами нашр этилди. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ва хорижда буюк аждодимизга бир қатор ёдгорликлари барпо этилди. Шунингдек Франция, Белгия, Япония, Россия, АҚШ, Германия, Қозоғистон ва бошқа кўплаб мамлакатларда Алишер Навоий ижодига бағишланган анжуманлар ўтказилди. А.Навоий ҳаёти ва ижодини тўлароқ ўрганиш учун тақдимот ўтказилди. Секторнинг доимий фойдаланувчиси Мадинахон Камолова шоирнинг ғазалларидан парчалар ўқиб эшиттирди. Сўнгра секторнинг доимий китобхонлари Фарходжон Юлчиев, Гўзалхон Қурбоналиева Нилуфархон Вахобовалар Алишер Навоийнинг ҳикматли сўзларидан мисоллар келтирдилар.СД20180206_102624