2018 йилнинг 7 февраль куни вилоят АКМ мажлислар залида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган "Алишер Навоий – миллат қуёши" номли адабий-мусиқий кеча ўтказилди.
Тадбирда Фарғона санъат коллежи ўқувчилари ва АКМ ходимлари қатнашдилар.
Фарғона Давлат университет ўқитувчиси Р.Умурзақов буюк бобомиз А.Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида ёш китобхонларга сўзлаб берди. У ўз сўзида А.Навоий мутафаккир адиб, кенг ва чуқур фалсафий билим эга бўлгани ҳақида гапирди.
Кечада санъат коллежи ўқувчилари сўз мулки султони ғазалларидан ўқиб беришди, ҳамда актёрлик санъати кафедрасининг ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди.