Тарғибот соатини ҳуқуқий ахборот сектор мудири Р. Максудова олиб борди. У йил бошидан Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмуни хақида тушунтириб берди. Хусусан, 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.