Бугун Фарғона шаҳар 9 - умумий ўрта таълим мактабининг 9 - синф ўқувчилари ҳамда Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий ўқув зали сектор мудири С.Каримова ва бош кутубхоначиси М.Узақовалар билан биргаликда Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий – миллат қуёши” мавзусида китоб кўргазмасининг шарҳи ўтказилди. Мутафаккир ҳаёти ва ижоди, асарлари, ҳаёт йўллари ҳақида маълумот берилди. Кўргазмага қуйилган китоблар ўқувчиларга таништирилди. Шарҳ якунида мактаб ўқувчилари томонидан (О. Юсупова, Н. Тошхўжаева, М. Номонов, Б. Вахобов, Н. Хасанова) Ҳазрат Навоийнинг ғазалларидан ўқиб эшиттирилди.