Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона маркази абонемент секторида 9 февраль куни Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган “Ўзбек шеъриятининг султони” номли китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазмада Алишер Навоийнинг яратган асарларида миллат тақдири, эл-юрт қайғуси, юртни ободонлаштириш, илм, санъат ва адабиётни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, меҳнатга садоқат, ахлоқий юксакликка интилиш, гўзаллик, меҳр ва мурувват, шахс эркинлиги, ижтимоий адолат учун кураш ғоялари ҳақида маълумот берилди.