Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

«Буюк саркарда, шоҳ ва шоир»  13.02.2018 16:28

Бугун вилоят АКМ мажлислар залида Заҳириддин Муҳаммад  Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган "Буюк саркарда, шоҳ ва шоир" номли кеча ўтказилди. 

 Тадбирда Фарғона Педагогика коллежи талабалари қатнашдилар. Тадбирда АКМ директори Ш.Аслонов улуғ шоир ва  моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида талаба ва китобхонларга сўзлаб берди. Бобурнинг асарлари ҳақида гап кетганда, “Бобурнома” туркий тилдаги дастлабки насрий асар эканлиги, бадиий, тарихий, этнографик ва табиатшунослик нуқтаи назаридан улкан аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Фарғона Педагогика коллежи  талабалари ўзлари тайёрлаб келган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазалларидан ва саҳна кўринишлари билан иштирок этдилар.

photo_2018-02-13_16-07-05photo_2018-02-13_16-07-00