Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Буюк сиймо, шоир ва давлат арбоби”  14.02.2018 08:18

АКМнинг маънавият ва маърифат секторида 13 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган “Буюк сиймо, шоир ва давлат арбоби” номли суҳбат ўтказилди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур бизнинг миллий маданиятимиз ривожига улкан  ҳисса қўшган ва халқимизнинг миллий ғурури. Буюк шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган тақдимот намойиш қилинди. Тақдимотни сектор мудири Феруза Альмухаметова  ва фаол китобхонимиз Фарҳоджон Йўлчиев олиб бордилар. Фойдаланувчилар Бобурийлар сулоласининг асосчиси, бетакрор шеърият соҳиби, маърифатпарвар давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, ижоди ва ҳарбий юришлари ҳақида тўла маълумотларга эга бўлдилар.

    photo_2018-02-13_10-28-07                              photo_2018-02-13_10-28-02

Суҳбат давомида Гўзалой Курбоналиева  Бобур меҳрибон ота, кучли сиёсатчи,  жасур ҳукмдор, беқиёс шоир эканлигини айтиб ўтди. “Бобурнома” асарида ўша давр этнографияси, табиат ва ҳайвонот олами ҳақидаги аниқ маълумотлар келтирилган.

Тадбир мақсади: шоир ва ҳукмдор Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш, ёшларимизни миллий ғурур, халқимизнинг маънавий бойликлари ва тарихий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдир.