Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Замондош” клуби  14.02.2018 10:02

14 февраль куни АКМ маънавият ва маърифат секторида “Замондош” клубининг биринчи ўқув машғулоти  бўлиб ўтди. Ушбу клуб кутубхона фойдаланувчиларининг рус тилига  қизиқишлари ва уни ўрганиш таклифлари асосида ташкил этилди.

Йиғилишни сектор мудираси Феруза Альмухаметова очиб,  у ўз сўзида она тили миллий маданиятнинг бир бўлаги ва ҳар бир инсоннинг муҳим бир қисми, шубхасиз, она тилини билиш ва қадрлаш зарур эканлигини айтиб ўтди. Бошқа халқларнинг  тилларини билиш ва ҳурмат қилиш ҳам муҳимдир. Рус тили миллатлараро мулоқот тилларига мансуб бўлиб, сайёрадаги ўнта кенг тарқалган тиллардан бири ҳисобланади. Кўп мамлакатлар  рус тилида мулоқот олиб боради.
Ахборот кутубхона маркази фойдаланувчилари Мадина Комилова, Нодира Шамсутдинова, Фарход Йўлчиев бир-бирлари билан танишиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, клуб аъзолари рус тилини ўрганиш бўйича дастлабки дарсни бошлашди.

photo_2018-02-14_09-35-03photo_2018-02-14_09-35-01