Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ҳассос шоир ва моҳир саркарда”  14.02.2018 15:49

14 февраль куни АКМнинг хорижий тиллардаги адабиётлар ўқув залида З.М. Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган  “Ҳассос шоир ва моҳир саркарда” номли суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат секторда фаолият юритаётган корейс тили қизиқувчилари клубининг навбатдаги йиғилишида ўтказилди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бир қаторда  йирик давлат арбоби ва саркарда бўлган. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган "Бобурнома" асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнафис олимлари қаторидан ҳам жой олган. Дастлаб, суҳбат қатнашчилари учун ушбу мавзуни тўлароқ етказиш мақсадида  “Ҳассос шоир ва моҳир саркарда ” номли кўргазмали тақдимот ўтказилди. Сўнгра таклиф этилган мавзу бўйича фикрлар тинглаб ўтилди. Буюк бобокалонимиз ҳаёти кўпчиликни қизиқтирса, унинг шеърияти ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Суҳбатда ҳаётининг охиригача ижод қилганлиги,  унинг фарзандлари ва набиралари тарихи ҳам тилга олинди.

IMG_20180214_133238IMG_20180214_133207