Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ҳақиқатни излаган адиб  06.03.2018 05:47

Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мажлислар залида шоир, педагог, театр арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг таваллуд куни муносабати билан “Ҳақиқатни излаган адиб” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Қўқон адабиёт музейи раҳбари, филология фанлари номзоди А.Турдиалиев, Қўқон давлат педагогика институти доценти, филология фанлари номзоди М.Сиддиқов, филология фанлари доктори А.Сабирдинов, “Ферганская правда” газетаси бош муҳаррири Г.Саидғаниева ҳамда талаба-ёшлар қатнашдилар. 
Тадбирни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Аслонов олиб борди. 
Анжуманда Ҳамзанинг ҳаёти ва асарларини ўрганиш, Ҳамза қолдирган адабий меросни ёшлар ўртасида тарғиб қилиниши кераклиги айтиб ўтилди. Фарғона санъат коллежи ўқувчилари ижросида Ҳамза ғазаллари ижро этилди. Сўзга чиққан ижодкор-олимлар Ҳ.Ҳ.Ниёзий фидойи ва жонкуяр инсон, серқирра истеъдод соҳиби бўлганлиги, у шоир, ёзувчи, драматург, артист, созанда ва моҳир педагог сифатида фаолият юритганлиги ҳақида гапирдилар. Унинг асарлари бадиий жиҳатдан мукаммаллиги ва бу асарларни дунё тан олганлигига тўхтаб ўтдилар. Шунингдек, Ҳамза ҳақида эшитган қизиқ воқеаларни сўзлаб бердилар. 
Тадбирда ёшлар Ҳамза ҳақида маълумотга эга бўлишди ва маънавий озуқа олишди.

IMG_1608IMG_1615

IMG_1682IMG_1694