Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Кўп телевизор кўриш ақлий ва тан саломатлигига таъсир қиладими?”  14.03.2018 07:49

Бугун кутубхонамизнинг хорижий адабиётлар ўқув залида “Кўп телевизор кўриш ақлий ва тан саломатлигига таъсир қиладими?” номли мунозара бўлиб ўтди. Мунозара корейс тили қизиқувчилари клубининг навбатдаги йиғилишида бўлиб ўтди.

Ёши улуғ авлод вакиллари телевизорни 20 ёшидан бошлаб кўра бошлаган. Ўша пайтларда компьютерлар, кучли радар станциялар, алоқа марказлари, уяли алоқа йўқ эди. Ер жуда кучли кучланишли тармоқлар ва уяли алоқаларнинг радио узатгичлари билан тўлиб тошмаган эди. Ҳозирги ёшлар эса шу таъсирни ҳозирги кунда ўзларида билиб ёки билмаган холда синамоқдалар. Олимлар телевизор кўриш ва шу билан бирга компьютерларда ишлаш ва уяли телефонлардан фойдаланиш инсон танасига кучли таъсир ўтказишини кўп маротаба текшириб чиққанлар. АҚШ Колифорния университетининг тадқиқотларига кўра ўртача 6 соат давомида компьютерда ишлайдиган 150 нафар ходимларни текширилганда 100 нафарида диққатини жамлай олмаслик кузатилган. 1990 йилги АҚШ Миллий касб хавфсизлиги ва касбий касалликлар профилактикаси институти маълумотига кўра ўз касбий фаолиятида компьютерлардан фойдаланиган ходимлар стресс шароитида доимий бўлар эканлар.

                                                     29214955_412304632530317_7190050461703000056_n
Шу ва шунга ўхшаш маълумотларга муносабатингиз қандай? Телевизорни кўриш ва компьютерда ишлаш ва уяли телефондан ортиғидан кўп фойдаланишга муносибатингиз қандай? Саломатликни сақлаш учун қандай яшаш зарур деб ҳисоблайсиз? деган саволларга ўз фикрларини билдиришди.

                                                   29244597_412304779196969_8756318936095455034_n