Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Озод юрт манзаралари”  17.03.2018 09:21

15 март куни кутубхонамизнинг Ёшлар иттифоқи АКМ бошланғич Кенгаши, Санъат коллежи ва Маънавият ва маърифат сектори билан ҳамкорликда “Озод юрт манзаралари” номли кўргазма тақдимоти ўтказилди. 
Кўргазмада Фарғонанинг уста рассоми Ф. Кўчкоровнинг “Сариқ атир гуллар дастаси”, “Чор боғда баҳор”, “Бахор”, Санъат коллежи 3 курс талабаси Г. Ашурходжаеванинг “Лилиялар”, 1 курс талабаси М. Курбонованинг “Баҳор келди”, Н. Каххорованинг “Лола терими”, “Сирень”, Х. Юлдашевнинг “Баҳор ҳавоси”, Ш. Тожиматовнинг “Шарқона нақшлар”, Т. Юлдашевнинг “Оила” абстракцияси, Ш. Тухтаровнинг “ Ватаним баҳори” каби рассомчилик асарлари тақдим этилди.

29261527_413229529104494_5115965988047856781_n29250033_413229595771154_6469083971596171338_n
 

Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ директори Ш. Аслонов йиғилганларни кириб келаётган “Наврўз” баҳор айёми билан самимий қутлаб, мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасида кўтарилганини, бугун ўз асарларини намойиш этган иқтидорли ёшларимизнинг ушбу асарлари ёшлар учун ақл ва маънавий бойлик бўлишини таъкидлаб ўтди.
Кўргазмада Фарғона санъат коллежи ўкитувчиси Александр Куприн, Фарғона рассомлар академиясининг ижодий уюшма рассоми Ирина Батова, Санъат коллежи ўкувчилари, Ёшлар иттифоқи кенгашининг аъзолари иштирок этдилар.
Миллий анъаналарни ва гўзалликни ўзида мужассам этган кўргазма йиғилганларда катта таассурот қолдирди.