Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона марказининг Ҳуқуқий ахборот секторида “Ўзингни ўзинг ҳимоя қил!” мавсузида давра суҳбати ўтказилди.
Ҳар бир шахс ҳаёти давомида қонунлар ва унинг ижроларининг бевосита иштирокчисига айланади. Шу сабабли уларни тўла тўкис билишимиз шарт. Инсон дунёга келганидан бошлаб, жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланади. Йиллар давомида бу қатламнинг фаол аъзосига айланади.
Бош қомусимиз Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенг ва батафсил ёритилган бўлиб, ушбу суҳбатда яна бир бор бу адабиётга мурожаат қилинди. Бундан ташқари “Инсон ҳуқуқлари”, “Қонун ҳаётимиз мезони”, “Ўзбекистон Республикаси кодекслари” каби адабиётлари билан таништирилиб ўтилди ва иштирокчилар билан фикр алмашиниб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.