Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ўн саккизга кирмаган ким бор”  28.03.2018 07:58

Бугун “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда Шукур Холмирзаевнинг “Ўн саккизга кирмаган ким бор” қиссаси муҳокама қилинди.

photo_2018-03-28_09-00-17

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, адабиёт соҳасидаги хизматлари учун Республика Давлат мукофоти ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвони совриндори Шукур Холмирзаев 1940-йили Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Ёзувчининг “Ўн саккизга кирмаган ким бор”, “Олис юлдузлар остида”, “Ҳаёт абадий” каби ўнлаб қисса ва ҳикоялар тўплами ўзбек ҳикоячилигини Абдулла Қаҳҳордан кейин юқори босқичга кўтарди. Унинг повест ва романлари ҳеч қолипга сиғмас, теша тегмаган образ, характерларга бойлиги билан ажралиб туради.

photo_2018-03-28_09-00-21 (2)

Ҳужжатларни каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлими бош кутубхоначиси Н.Кадирова қиссанинг қисқача мазмуни билан таништирди.

Ёзувчининг «Ўн саккизга кирмаган ким бор?» (1965), қиссаси авлодлар қисматига, аниқроги ўз авлоди — тенгқурлари ҳаётига бағишланган бўлиб, воқелик илк муҳаббат изтироблари тарихида тасвирланади.