Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Афғонистонга бағишлаб ўтказилган конференция якунлари муҳокама этилди  29.03.2018 15:26

Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси якуни, Президент нутқи ҳамда халқаро экспертлар фикрини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

photo_2018-03-29_17-33-45

Анжуманда Фарғона шаҳридаги мактаб ўқитувчилари, китобхон-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Аслонов олиб борди. Семинар иштирокчиларига халқаро конференция ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Ушбу анжуманда «Тошкент декларацияси» қабул қилинганини алоҳида таъкидланди. 

photo_2018-03-29_17-33-46