Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Биз ҳар бир қалбни эгаллаймиз”  02.04.2018 17:00

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази қошида ташкил этилган “Кутубхона дўстлари” клуби аъзолари 2 апрель "Халқаро болалар китоби" куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги Болалар уйида бўлишди.
Халқимизда бола азиз, одоби ундан азиз, деган ҳикматли сўз бор. Жажжи ўғил-қизларнинг меҳрли кўзлари, қўллари кўксида, таъзим билан сўрашишлари клуб аъзоларига кўтаринки кайфият бағишлади. 
Клуб аъзоси Мардонбек болажонларни ажойиб байрам - "Халқаро болалар китоби" куни билан қутлар экан, уларга совға қилинаётган эртак китоблар, ундаги қаҳрамонларнинг ибратли ҳаёти, китоб ўқишнинг болалар тарбиясидаги кўринмас кучи ҳақида сўзлаб берди. Мардонбек 5 ёшли Зарина билан дилдан суҳбатлашди. Райҳона эса опаларига ўз орзулари ҳақида сўзлаб берди. Улғайиб шифокор бўлишини, инсонларнинг дардига малҳам бўлишини айтди. Дилшода жажжи Дилёранинг опасига айланди. У ҳар ҳафта келиб Райҳона билан кўришишни, эртаклар айтиб беришни ўз олдига мақсад қилди. 
Зеро, бизнинг эзгу мақсадимиз ҳам шу – ҳар бир қалбга зиё улашиш, маърифат тарқатиш ва охир-оқибат уни эгаллашдир.

29791164_420997468327700_1535533408079751320_n29595519_420997571661023_5520989482738965077_n

29683107_420997441661036_8745830985211802526_n29595009_420997558327691_2714773905393686372_n