Бугун маънавият ва маърифат секторида “Спорт – куч ва соғлиқ” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.
1948 йилдан бошлаб 7-апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Соғлиқни Сақлаш Ассамблеяси томонидан “Саломатлик куни” сифатида нишонланиб келинмоқда. Спорт ҳар томонлама инсонни етук ва баркамол шаҳс бўлиб улғайишида муҳим ўрин тутади, – дейди тадбирни очиб сектор мудири Ф. Альмухаметова. Мустақиллик йилларида спорт иншоотларини барпо этилиши,болалар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада, айниқса, уч босқичли ноёб тизим – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақалари бўлажак етук спортчилар учун ўзига ҳос пиллапоя вазифасини ўтамоқда.
Тадбирда “Ёшлар, спорт , саломатлик” мавзусида китоб кўргазмаси ташкил қилиниб, тадбир қатнашчилари соғлом турмуш тарзи, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш усуллари ҳақидаги адабиётлар билан танишдилар.
Тадбир қатнашчилари мазкур давра суҳбати чоғида ўзлари учун қизиқарли маълумотлар олдилар.