Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

“Одам бўлиш" иборасини қандай изоҳлайсиз?”  18.05.2018 14:08

18 май куни хорижий тиллардаги адабиётлар ўқув залида “Одам бўлиш" иборасини қандай изоҳлайсиз?” мавзусида мунозара бўлиб ўтди. 
Инсон атроф-муҳитга фаол таъсир кўрсата олиши, табиатдаги барча яратилган бошқа тирик мавжудотларни идора этиш қувватига эга. Шунга кўра одам фарзанди ўзининг табиатидан келиб чиқиб, бир-бирига қадр-қимматли, ғамҳўр, инсоний эзгу мақсадларини ривожлантириш малакаси билан аҳамиятга моликдир. Шу мазмунда ўзаро муносабат сифатида ўзига хос одамийлик, чин инсонийлик, инсонпарварлик иборалари халқ ичида эзгулик маъносида қўлланиб келинди. АКМ хизмат кўрсатиш бўлимининг мудири М. Шакирова: “Инсонийликни барча кўриниши ўзгаларга ҳурмат ва эътиборда бўлишдир,- деди. Инсонпарвар киши доимо хайрли ишлар қилишга шошилади. Мардлик, сахийлик, олижаноблик билан ўзгаларга намуна бўлади. Айтиш жоизки, сиз нуқсонсиз бўла туриб камтарин бўлсангиз, ҳалол йўл билан тўплаган молларингизни саховатпешалик қилсангиз, илму ҳикмат аҳли билан дўст бўлиб, мискин ва бечораларга меҳр-мурувватли, касби-камолот соҳиби, қалби пок, кўриниши ёқимли бўла олсангиз, одамийликни ўзлаштирган бўласиз.

1111111111111111111111111111111111111111 
 

Сўнгра “Одам бўлиш” – иборасини қандай тушунасиз? деган саволга жавоб бериш учун тадбир қатнашчиларига мурожаат қилинди. Тадбир қатнашчиларининг жавоблари ҳам турлича бўлди. Кимдир одам бўлиш бу яхши ўқиб, олийгоҳларни тугатиб, ўз касбининг устаси бўлиб етишиш деб ҳисобласа, кимдир яхши ота–она ва фарзанд бўлиш деб ҳисоблайди . Мунозара қизғин тусда ўтди.
Тадбирда бўлимнинг мунтазам китобхонлари иштирок этдилар.