Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

“Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз шаҳар”  21.05.2018 14:59

Фарғона вилоят Иқтисодий суди томонидан  аҳоли ўртасида профилактик тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида 2018 йилнинг 18 май куни Фарғона шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз шаҳар” шиори остида тадбир ўтказилди. 

33020844_443141476113299_5577626113212940288_n

Тадбирни мактаб директори З.Атакулова олиб борди. Фарғона вилояти Иқтисодий судининг судьяси Д. Каримов ёшлар ўртасида спиртли ичимликлар, тамаки ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳақида гапирди. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси Ш. Ахунбабаев оммавий маданият, телевидение ва интернет орқали кириб келаётган менталитетимизга хос бўлмаган урф-одатларнинг зарари ҳақида сўз юритди.  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Ф.Абдиллазов давлат ва жамият ўртасида ҳуқуқий муносабатларни шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими С. Юсупова ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш ҳақида гапирди. У вилоят АКМда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва “Ёш китобхон” кўрик-танловининг аҳамияти хусусида фикр билдирди. Тадбир ниҳоясида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоб олдилар.