Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Гиёҳвандлик умр заволи"  25.05.2018 16:08

Бугун АКМ Абонемент сектори ходимлари ва Фарғона тумани Қишлоқ ҳўжалик ва ҳизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи ҳамкорлигида Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган: “Гиёҳвандлик умр заволи” - мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда коллеж директори Э.А. Бобохонов, Фарғона тумани 9229-сонли ҳарбий қисм 7-чегара пости маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У.Тошбоев, катта лейтенант О.Мухаммаджонов, имом хатиб А. Комилжонов, худуд участка профилактика нозири Б. Камолов, ҳамда АРМ ходимлари ва коллеж талабалари қатнашдилар. 

33505456_444744162619697_2291269467918827520_n


Тадбирни коллеж директори Э.А. Бобохонов очиб, давлатимизда олиб борилаётган кенг-кўламли ишлар, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлмаган айрим ёшларимиз жиноят кўчасига кириб кетаётганликларини, гиёҳванд бўлиб қолаётганлиги ҳақида гапирди.
Фарғона тумани 9229-сонли ҳарбий қисм 7-чегара пости маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У. Тошбоев ва катта лейтенант О. Мухаммаджоновлар сўзга чиқиб, навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлиқ эганлигини таъкидлади.
Инсон ҳаётда яшар экан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади, - деди сўз навбатини олган имом хатиб А. Комилжонов. Фарзандларимизга гиёҳвандлик ёмон иллат, ундан узоқ юргин дейиш билан кифояланиб қолмасдан, бу иллатни оғир оқибатларини баён қилиб беришдан эринмаслигимиз керак. Гиёҳвандликка ружу қўйган инсонлар,бировларни умрини завол қилиш билан бойлик орттирадиган оғуфурушлар ота – онадан, ёру-дўстидан, жондан азиз фарзанларидан, яқинларидан ажраши, Эл-юрт олдида обрўси тушиши, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб–уқубатга гирифтор бўлишлиги тўғрисида огоҳлантирди.

33432174_444744159286364_1334959643293646848_n


Абонемент сектори мудири М.Мамадалиевага сўзга чиқиб, бундай тадбирлар ўтказишимиздан мақсад, гиёҳвандлик балосидан келажак авлодни ҳалос этиш, юртимиз ободлиги, халқимизнинг моддий ва маънавий фаровонлиги йўлида қилаётган ҳайрли ишларимиз келажак авлодларимизнинг тўғри яшаб, ўқишлари учун кенг қулайликлар яратилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Тадбир сўнггида коллежнинг маънавий - маърифий ишлари буйича директор ўринбосари М.Ашурова, тадбир иштирокчиларига ижтимоий - маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида тарбиявий ишларини олиб боришда биргаликда иш олиб борилса яхши самара беришини таклиф қилди ва тадбир меҳмонларига миннатдорчилик билдирди.