Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Болаликнинг бахтли онлари”  01.06.2018 13:36

Ҳар йили ёзнинг 1-кунида бутун дунёда болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланади. Ушбу санага бағишланган турли хил байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Севимли болажонларимизга совғалар берилади ва қувноқ беғубор чеҳраларини кўриб дилимиз яйрайди. 
Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий ўқув зали секторида “Болаликнинг бахтли онлари” мавзусида учрашув ўтказилди.
Тадбирга ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими ходими. майор Э.Нишонов ва “Ширинтой” рақс тўгараги қизалоқлари таклиф этилди. 

34092192_447421202351993_954954796803031040_n


АКМ директори Ш. Аслонов барча қатнашчиларни байрам билан табриклади. Майор Э.Нишонов ўз нутқида биз болаларимизга тўғри тарбия беришимиз учун аввало, уларнинг руҳиятини ўрганишимиз, ҳуқуқий билимини ошириш, диний экстремизм, гиёҳвандлик, одам савдоси каби иллатлардан ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида “Ширинтой” рақс тўгараги қизалоқлари ўз рақс дастурларини намойиш этишди. Тадбирга доимий китобхонлар “Ўзбекистон почтаси” АЖ филиали, ”Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали ҳодимлари қатнашдилар. Улар ҳам болажонларимизни бугунги байрамлари билан муборакбод этиб, келажакда комил инсон бўлиб етишишлари учун ўзларининг керакли тавсияларини бериб ўтишди.
Тадбир йиғилганларга бирдек манзур бўлди ва жажжи кичкинтой қизалоқларимизнинг мусиқали чиқишлари меҳмонларимиз юзларига табассум улашди.

34090318_447421212351992_5087518216721268736_n