Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ўз хатоларини тан олиш керакми?” мавзусида мунозара бўлиб ўтди  27.06.2018 16:02

2018 йил 27 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази хорижий тиллардаги адабиётлар ўқув залида “Ўз хатоларини тан олиш керакми?” мавзусида мунозара бўлиб ўтди. Мунозара корейс тили қизиқувчилари клубининг навбатдаги йиғилишида бўлиб ўтди.

“Гап ҳеч вақт хато қилмасликда эмас, балки уни мардларча тан олиб, ақл билан иш кўрилгандадир” - деган экан В. Г. БЕЛИНСКИЙ. Инсон яшар экан, хатолар унинг ҳаётини ажралмас қисми лекин, уни тан олиш ва ўз хатоларига тўғри муносабатда бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

           IMG_20180620_150521                   IMG_20180620_150805_808

«Хатоларни тан олиш нафақат мумкин, балки зарур ҳам — қийинчиликлар билан курашаётганингизни бошқалар кўрсин. — дейди Калифорния университети проректори Майкл Деннин. — Масъулиятни зиммангизга олсангиз атрофдагилар сизга ишониш мумкинлигини англайди».  Хато сўзига изох бера оласизми? Дўстингиз хато қилса, унга бу ҳақида гапирасизми? Хато қилганингизни тушуниб кечирим сўрайсизми? Хато қилганингизни кеч тушунсангизчи? каби саволларнинг жавобини барча турлича тушуниб мулоҳаза килади. Тадбир қатнашчилари ҳам “хато” сўзиниг тарифини турлича бердилар. Лекин кўпчилик хатоларни тузатиш керак деб ҳисоблайди. Мунозара жуда қизиқарли жавобларга бой бўлди.