Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  11.07.2018 10:45

Фридрих Шиллер 1759 йил 10 ноябрда Марбах-на-Неккери шаҳрида таваллуд топган. Немис шоири, фалсафашунос, драматург, тарих фанлари ва ҳарбий доктор. “Макр ва муҳаббат”, “Қароқчилар”, “Мария Стюарт”, “Вильгельм Телль” асарларини яратган. 

                                            36974493_477462936014486_7881864015838707712_n

Библиография бўлими 1-тоифали кутубхоначиси Г. Бобожонова асарнинг қисқача мазмуни билан таништирди.
Асарнинг бош қаҳрамонлари Фердинанд президентнинг ўғли, Луиза эса мусиқачининг қизи. Фердинанд ва Луиза бир бирларини жуда қаттиқ севишади. Уларнинг севгисига табақаланиш, ўша даврнинг миллатчилик каби иллатлари қаршилик кўрсатади. Улар бирга бўлмасликлари учун ҳар-хил фитналар уюштиришади. Президентнинг ёрдамчиси Вурм Луизага ота-онаси эвазига Гофмаршалга севги мактуби ёзишга мажбурлайди.

Луиза мактубни ёзади ва бу мактуб Фердинанднинг қўлига тушади. Фердинанд бу севгисидан кечишига Вурмнинг фитнаси сабаб бўлади. Вурм ҳам Луизани севади, шунинг учун қўлидан келганича Фердинанд билан Луизани ажратишга ҳаракат қилади. Луизани ота-онаси Вурмга турмушга чиқишга руҳсат беришмайди. Бу ерда яна бир образ Леди Милфорд - бу аёл Герцогнинг маъшуқаси бўлишига қарамай, Фердинандни севади. Унинг ёши Фердинандникидан анча катта, бу аёл ҳам Луизага таъсир ўтказади, фитналар уюштиради ва буни уддасидан чиқади. Фитналар гирдобида қолган Луиза вафот этади. Фердинанд ёлғиз қолади. Ёмонлик ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Асар сўнггида жиноятчилар қамоққа олиниб жазоланади.