Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  25.07.2018 16:55

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2018 йил 25 июль куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда В.Г. Короленконинг “Кўр музикачи”асари ўрганилди.

photo_2018-07-25_18-56-27


Мазкур асарнинг бош қаҳрамони онадан туғма кўзи ожиз бўлиб туғилган истеъдодли мусиқачи Пётр Попельскийдир. Ёзувчи достонни жануби-ғарбий ўлкадаги оилада тун ярмида боланинг туғилиши воқеаси билан бошлайди. Ёзувчи бола келажаги, истиқболи учун бой оилани танлаб янглишмаган. Чунки инсон камолотида ақлий етуклик билан бирга моддий таъминот ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ижодкор Петруснинг тарбиясини боланинг тоғаси Гарибалди ва ногирон Максим Яценколар зиммасига юклайди. Бу образлар кўзи ожиз инсон характерини барча ютуқ ва камчиликлари билан очиб беришда етакчи ўрин эгаллайди. 
Клуб иштирокчиларини ушбу асарнинг қисқача мазмуни билан АКМ ходими Д.Мирзалиев таништирди.