Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Кимёгар" болалар оромгоҳи  24.07.2018 13:19

        Мана уч йилдирки, Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона маркази Абонемент сектори томонидан дам олаётган ва соғлиғини тиклаётган болалар учун кўчма кутубхона иши тақдим этиб келинмоқда. Кўчма кутубхона учун  вилоят кутубхонасида мавжуд жамғарманинг 200 дан ортиқ сара китоблари танланиб, ўқиш учун тавсия этилмоқда. Тавсия этилган адабиётлар ичида болалар энциклопедиялари, бадиий адабиётлар, шеърий тўпламлар, эртаклар мавжуд. Бундан ташқари болаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини орттириш учун комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова томонидан қизиқарли викторина саволлари ташкил этилди. Викторинада берилган саволлар асосан китоб  ҳақида бўлди. Викторинада фаол қатнашган болакайларга кутубхона томонидан китоблар совға қилинди.

photo_2018-07-26_11-06-15                     photo_2018-07-26_11-06-13